Бирлашган Араб Амирликларининг Шаржа шаҳрида хотин-қизлар ўртасида ўтказилаётган ФИДЕ Гран-Присида 9-тур учрашувлари бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси.
Ушбу турда Ўзбекистоннинг ягона аёл гроссмейстери Нафиса Мўминова оқ доналарда мўғулистонлик Батчимег Тувшинтугс билан баҳс юритиб, дуранг натижани қайд этди.
Шу тариқа, тўққиз имкониятдан 2,5 очко жамғарган Нафиса Мўминова 12 нафар гроссмейтер орасида 10-ўринни эгаллаб турибди. 9-тур ўйинларининг якунларига кўра, хитойлик Чжу Венжун 7,5 очко жамғарган ҳолда якка пешқадам бўлиб турибди.
Эслатиб ўтамиз, Нафиса Мўминова 8-турда арманистонлик Элина Даниелян билан баҳс юритиб, имкониятни бой берган эди.
Изоҳ (0)