Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги 2014/2015-ўқув йилида умумтаълим мактабларида дарсликлар ижара тўпламига белгиланган ягона ижара тўлов миқдорини эълон қилди.
Унга кўра, таълим ўзбек тилида олиб бориладиган мактабларда 2-синфлар учун 9 та дарсликдан иборат тўпламни ижарага олиш нархи 6900 сўм, 3-синфлар учун — 8200 сўм (9 та дарслик), 4-синф — 7100 сўм (8 та), 5-синф — 6200 сўм (9 та), 6-синф — 6100 сўм (10 та), 7-синф — 7400 сўм (13 та), 8-синф — 9100 сўм (13 та) ва 9-синфлар учун 9500 сўм (16 та дарслик) деб белгиланди.
Шунингдек, рус ва бошқа тиллардаги мактаблар учун ҳам дасрликларнинг ижара тўловлари белгиланган. Булар ҳақида батафсил Халқ таълими вазирлигининг сайтида танишиш мумкин.