«Реал» ҳужумчиси Goal.com’га берган интервьюсида ўз жамоасининг ушбу мавсумдаги трансферидан қониқиш ҳосил қилмаганига ишора қилиб ўтди, деб хабар бермоқда Stadion.uz.
Мадридликлар мазкур ёзда Анхель Ди Мария ва Хаби Алонсони сотиб юбориб, Кейлор Навес, Хамес Родригес, Тони Кроосни харид қилди, шунингдек, Хавьер Эрнандесни ижарага олди.
«Менинг ўз қатъий қарорим бор, лекин мен буни ошкор қилмайман. Сабаби эртасига менинг сўзларим нашрларнинг бош саҳифаларидан ўрин олади. Мен буни истамайман. Агар клуб президенти янги футболчиларни харид қилиб, эскиларини сотиб юборишни истаса, биз бу қарорни ҳурмат қилишимиз ва қўллаб-қувватлашимиз керак. Янги ўйинчилар доимо ўзгаришларга олиб келади: ё яхши томонга, ёки ёмон томонга. Ди Мария ва Хаби биз учун муҳим ўйинчилар эди, аммо улар кетди. Лекин биз янги ўйинчилардан хурсанд бўлишимиз керак. Ишончим комилки, барчаси жойида бўлади», — дейди Роналду.
Изоҳ (0)