Лаҳзалик хабар алмашиш дастури – WhatsApp’нинг бета версияси ақлли соатлар учун ишлаб чиқилган эди. Эндиликда, дастурнинг Android Wear операцион тизимида ишлайдиган тўлиқ версияси тақдим этилди. Бу ҳақда Phonearena.com сайти маълумотига асосланиб «Пароль» нашри хабар берди.
Дастурнинг тўлиқ турида бета версиядаги камчиликлар бартараф этилган ва бир қанча ўзгартиришлар киритилган. WhatsApp’нинг барча хабар ва билдиришномалари ақлли соат дисплейида кўринади. Ақлли соатнинг ўзида барча хабарларини ўқиш, зарур эмас деб ҳисобланган билдиришномаларни эса дисплейдан силжитиб юбориб, эътибордан четда қолдириш мумкин.
Хабарларга овоз билан жавоб бериш ёки аввалдан сақлаб қўйилган овозли буйруқлар билан «Ҳа», «Йўқ», «Ха-ха», «ЛОЛ» каби матнли хабарларни жўнатиш имкони ҳам мавжуд. Ақлли соатлар учун WhatsApp дастурини ушбу манбадан юклаб олиш мумкин.
Изоҳ (0)