Ўзбекистон мустақиллигининг 23 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов номига хорижий давлатлар ва ҳукуматлар, нуфузли халқаро ташкилотлар раҳбарларидан самимий қутловлар келиб турибди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги.
Қуйидагилар ўз қутловларини йўллашган:
Пан Ги Мун — Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби
Елизавета II — Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллиги Қироличаси
Пак Кин Хэ — Корея Республикаси Президенти
Си Цзиньпин — Хитой Халқ Республикаси Раиси
Барак Обама — Америка Қўшма Штатлари Президенти
Пранаб Мукержи — Ҳиндистон Республикаси Президенти
Владимир Путин — Россия Федерацияси Президенти
Жозе Мануэль Баррозо — Европа Иттифоқи Комиссияси Президенти
Абдулла бин Абдулазиз Ол Сауд — Икки муқаддас масжид ходими, Саудия Арабистони Подшоҳи
Салмон бин Абдулазиз Ол Сауд — Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди, Вазирлар Маҳкамаси Раиси ўринбосари, Мудофаа вазири
Шайх Сайф бин Зоид Ол Наҳаён — Бирлашган Араб Амирликлари Бош вазири ўринбосари, ички ишлар вазири
Ҳасан Руҳоний — Эрон Ислом Республикаси Президенти
Филипп — Бельгияликлар Қироли
Анибал Антонио Кавако Силва — Португалия Республикаси Президенти
Андрей Киска — Словакия Республикаси Президенти
Росен Плевнелиев — Болгария Республикаси Президенти
Андрис Берзиньш — Латвия Республикаси Президенти
Александр Лукашенко — Беларусь Республикаси Президенти
Алмазбек Атамбаев — Қирғизистон Республикаси Президенти
Чионг Тан Шанг — Вьетнам Социалистик Республикаси Президенти
Махинда Ражапакса — Шри-Ланка Демократик Социалистик Республикаси Президенти
Ким Ен Нам — КХДР Олий Халқ Мажлиси Президиумининг Раиси
Папа Франциск — Рим-католик черкови раҳбари
Сергей Лебедев — МДҲ Ижроия қўмитаси раиси – Ижрочи Котиби
Томас Кунце — Конрад Аденауэр номидаги жамғарманинг Марказий Осиё бўйича минтақавий вакили
Викентий — Тошкент ва Ўзбекистон Митрополити, Ўрта Осиё митрополия округи раҳбари
Борис Қандов — АҚШ ва Канада Бухоро яҳудийлари конгресси Президенти
Абдулла Хўжа — Туркистонликларнинг Америкадаги жамияти раиси
Юрий Штерк — Европа Иттифоқининг Ўзбекистон Республикасидаги делегацияси раҳбари, элчи
Стефан Приснер — БМТнинг Ўзбекистон Республикасидаги доимий вакили
Мазкур қутловларда Ўзбекистон раҳбарига мустаҳкам соғлиқ, омонлик ва муваффақиятлар, Ўзбекистон халқига тинчлик-осойишталик, равнақ ҳамда фаровонлик тилаб, чин дилдан эзгу истаклар изҳор этилган.
Қутловлар келиши давом этмоқда.
Изоҳ (0)