Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 25 августдаги Фармони билан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, мудофаа ва фавқулодда вазиятлар вазирликлари ходимларидан бир гуруҳи фахрий унвонлар билан тақдирланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Мустақилликнинг 23 йиллиги муносабати билан эълон қилинган Фармонга мувофиқ, ҳуқуқий давлатни шакллантириш ва миллий қонунчиликни такомиллаштиришга, фуқароларнинг қонуний манфаатларини, ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишга, қонунийлик ва ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлашга, жамиятда ҳуқуқий маданиятни ошириш ва юқори малакали юридик кадрларни тайёрлашга катта ҳисса қўшганлар учун қуйидаги фахрий унвонлар берилди:
- «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган юрист»;
- «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган соғлиқни сақлаш ходими»;
- «Дўстлик» ордени;
- «Мардлик» ордени;
- «Жасорат» медали;
- «Содиқ хизматлари учун» медали;
- «Шуҳрат» медали.
Изоҳ (0)