Украина Хавсизлик хизмати раҳбари Валентин Наливайченко Россияни юборилган гуманитар юк автомобиллари орқали Украинага бостириб киришда айбламоқда. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
Наливайченконинг таъкидлашича, 30 дан зиёд юк автомобиллари Қизил хоч панасида Украина ҳудудига қараб «ноқонуний тарзда йўлга чиққан».
Шунингдек, Украина Хавсизлик хизмати раҳбари россиялик «КамАЗ»ларни «пана қилувчи ҳужжатларга эга ҳарбий автомобиллар», деб атади.
Бундан аввалроқ, Россия Ташқи ишлар вазирлиги Украинага жўнатиладиган гуманитар ёрдам Луганск томон йўлга чиққанини маълум қилган эди. Украина ҳукумат органлари Россия колоннасининг ҳаракатни Халқаро Қизил хоч қўмитаси вакилларисиз ва Украина розилигисиз бошлаганини айтган эди.
Бироқ кейинроқ Украина Давлат чегара хизмати 34 гуманитар ёрдам автоколлоннаси Украина томонидан тегишли тарзда расмийлаштирилганини таъкидлаган.
Эслатиб ўтамиз, бундан бир неча кун олдин Украинада мамлакат шарқи учун тўпланган биринчи гуманитар ёрдам колоннаси Луганск остонасига етиб келиб, Қизил хоч вакиллари 800 тонна юкни қабул қилиб олганликларини тасдиқлаган.
Изоҳ (0)