Бразилиянинг «Палмейрас» клуби ишқибози Сан-Паулу шаҳрининг «Коринтианс» жамоаси мухлислари билан бўлган муштлашувдан сўнг, шифохонада вафот этди, дея хабар беради Stadion.uz ИТАР-ТАССга асосланиб.
Якшанба куни «Палмейрас» ўз майдонида «Сан-Паулу»га 1:2 ҳисобида ютқазди. «Коринтианс» эса ўз майдонида «Баия»ни 4:1 ҳисобида мағлуб этди. Ўйиндан сўнг, Сан-Паулу вокзали яқинида бу икки клуб ишқибозлари ўртасида муштлашув бўлди. Натижада «Палмейрас» ишқибозларидан бири бош суяги жароҳати билан шифохонага тушди ва тўрт кун ўтиб, жон берди.
«Коринтианс»нинг икки ишқибози «Палмейрас» мухлисини калтаклаганлик гумони билан полиция томонидан ҳибсга олинган. Уларга оғир жароҳат етказиш айблови ўрнига қотиллик айблови қўйилган.
Изоҳ (0)