Кеча Биринчи лига иккинчи босқичининг 2-тур ўйинлари бўлиб ўтди. «Қўқон» — «Хоразм» учрашувида қизиқ ҳолат рўй берди, деб хабар бермоқда Stadion.uz.
Меҳмонлар дарвозабони ва сардори мухлислар провакациясига учиб, номақбул ҳаракат қилди ва ҳакам томонидан четлатилди. Ўдаев (дарвозабон) четлатилгач, «Хоразм» захира ўриндиғида бошқа дарвозабон бўлмагани боис ўйинчилардан бири дарвозадан ўрин олди.
Бироз ўтиб, футболчи гол ўтказиб юборди. Шундан сўнг, бошқа бир футболчи дарвозабон формасини кийиб, дарвозага турди.
Шу тариқа, битта ўйин давомида «Хоразм» дарвозасини уч нафар футболчи қўриқлади.
Ўйин эса «Қўқон — 1912»нинг йирик 3:0 ҳисобдаги ғалабаси билан якунланди.
Изоҳ (0)