Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қошидаги Гидрометеорология хизмати маркази 17—20 август кунлари учун об-ҳаво маълумотларини тақдим этди. Башорат марказнинг расмий сайтида берилди.
Унга кўра, республиканинг деярли барча вилоятлари, шу жумладан, Қорақалпоғистон Республикасида ҳам ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7—12 м/с тезликда эсади.
Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида ҳарорат 17—18 августда кечаси 15—20 даража, кундузи 30—35 даража; 19—20 августда кечаси 19—24 даража, кундузи 35—40 даража иссиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳарорат 17 августда кечаси 15—20 даража, кундузи 30—35 даража бўлади. 18—20 августда кечаси 20—25 даража ва кундузи 35—40 даражагача кўтарилиши кутилмоқда.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳарорат 17 августда кечаси 14—19 даража, кундузи 29—34 даража; 18—20 августда кечаси 16—21 даража, кундузи 34—39 даража бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳарорат 17 августда кечаси 15—20 даража, кундузи 30—35 даража иссиқ бўлади. 18—20 августда кечаси 20—25 ва кундузи 35—40 даражагача кўтарилади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида шамол шарқдан 5—10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 17—19 августда 14—19 даража, 20 августда 16—21 даража; кундузи 17—18 август 29—34 даража, 19—20 август куни 33—38 даража иссиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳарорат кечаси 17—18 августда 10—15 даража, 19—20 августда 14—19 даража; кундузи 17 августда 17—22 даража, 18—20 августда 20—25 даража бўлади.
Изоҳ (0)