Франция терма жамоаси ярим ҳимоячиси Франк Рибери терма жамоадаги фаолиятини якунлаганини маълум қилди. Бу ҳақда Stadion.uz хабар бермоқда.
Германиянинг Kicker журналига берган интервьюсида «Бавария» футболчиси терма жамоада ёш футболчиларга ўрин бериш тўғрироқ йўл бўлишини таъкидлаган.
«Терма жамоадаги фаолиятимни якунлаш учун ҳозир энг қулай пайт келгандек туюлмоқда. Энди эътиборимни кўпроқ оиламга ва ‘Бавария’ клубидаги ўйинларимга қаратмоқчиман. Бир қатор ёш футболчилар учун ҳам терма жамоага йўл очилган бўлар эди», — дейди Рибери.
Маълумот учун, 2006 йил 27 май куни Мексика терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйинида терма жамоада дебют қилган Франк Рибери шу кунгача Франция терма жамоасида 82 та учрашувда майдонга тушган ва 16 та гол уришга эришган.
Изоҳ (0)