«ПСЖ» клуби ҳужумчиси Златан Иброҳимович 2016 йилда фаолиятини якунлаши ҳақида гапириб ўтди. Унинг фикрича, 34 ёшга тўлганида юксак савияда ўйнай олмайди. Бу ҳақда Uff.uz хабар бермоқда.
«‘ПСЖ’ билан менинг амалдаги шартномам 2016 йилда якунига етади. Ўшанда мен 34 ёшни қарши оламан. Менимча, унда юксак савияда тўп тепа олмасам керак.
Шунинг учун футболчилик фаолиятимни тугатаман», — дейди ESPN нашри Иброҳимович сўзларини келтириб.
Изоҳ (0)