Жонли куйланган, видеоси ҳаваскорлик даражасида суратга олинган «Айрилдик-ку бизлар» қўшиғи билан Узнетда машҳур бўлиб кетган Умиджон Шерматов ўз мухлисларига 3—7 август кунлари концерт дастурини тақдим этгани ҳақида Facebook ижтимоий тармоғида ҳазиломуз хабар тарқалди.
Хабарда «Негааа?» номли концерт дастури «Истиқлол» санъат саройида ўтказилгани маълум қилинган.
Бундан аввалроқ, фойдаланувчилардан бири «билет қолмагани ҳақида ташвишли пост» қолдирган.
Facebook’га дастурдан олинган фотолавҳалар жойланган.
Мазкур хабар бўйича қолдирилган изоҳларда «дард билан куйлаган» «келажаги буюк» ҳаваскор хонанданинг «қўшиқларига линк (ҳавола) эҳтиёт чоралари билан жойлангани», унинг фан клубига «хорижликлар ҳам аъзо бўлаётгани» маълум қилинган.
Маълумот учун, Умиджон Шерматов концерт бергани ҳақидаги мазкур хабар Facebook фойдаланувчилари томонидан ҳазил сифатида тарқатилган.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ, Умиджон Шерматов ўз мухлисларига мурожаат қилиб, уни қўллаб-қувватлаганларга миннатдорчилик билдирган ва янги қўшиқ куйлашини айтган эди.
Изоҳ (0)