Батареянинг тезроқ зарядланишига ёрдам бера оладиган дастур ишлаб чиқилиши мумкин. Бу ҳақда Technology Review маълумотига асосланиб «Пароль» нашри хабар берди.
Qnovo номли стартап батареяни зарядланишини ҳозиргидан кўра тўрт баробар тезроқ қилиб бера оладиган дастур устида ишламоқда. Яъни ҳозирда смартфон 15 дақиқа зарядланса, ундан тахминан бир ярим соат фойдаланиш мумкин. Бироқ Qnovo дастури ўрнатилган смартфонда 15 дақиқа зарядланган батареянинг қуввати 3 соатдан 6 соатгача етадиган бўлади.
Стартап муаллифларининг таъкидлашича, Qnovo лойиҳаси ишлатилган смартфонлар кейинги йилнинг бошидан пайдо бўлиши мумкин. Аммо айнан қайси смартфон ишлаб чиқарувчи компаниялар Qnovo лойиҳасидан фойдаланиши ҳақида маълумотлар йўқ.
Бу дастур нафақат смартфон учун ишлатилиши, балки уни электр ёрдамида ҳаракатланувчи транспорт воситаларида ҳам қўллаш мумкин бўлади.
Изоҳ (0)