Бугунги кунда планшет ёки смартфонлар бир-биридан фарқли ҳамда яхшироқ бўлиши учун ишлаб чиқарувчилар жуда кўплаб янги хусусиятларни татбиқ этмоқдалар. Шулар қаторида уларни сув ўтказмас қилиб ишлаб чиқариш ҳам ривожланмоқда. Масалан, Samsung Galaxy S5 ва Sony Xperia Z2 қурилмалари сув ўтказмайдиган қилиб ишланган.
Phonearena.com сайти мобил қурилмалар сув ўтказмас бўлиши зарур ёки йўқлиги борасида ижтимоий сўров ўтказди.
Натижаларга кўра 1244 нафар (37,07 фоиз) иштирокчи албатта сув ўтказмас мобил қурилма сотиб олиш истагини билдирган бўлса, 363 нафар (10,82 фоиз) овоз берувчига мобил қурилма сув ўтказмас бўлиши зарур эмас. Овоз берувчиларнинг кўпчилик қисми – 52,12 фоизи мобил қурилманинг сув ўтказмас бўлишидан кўра бошқа хусусиятларига кўпроқ эътибор қаратиши маълум бўлди.
Сиз смартфонингиз ёки планшетингиз сув ўтказмас бўлишини истайсизми?
Изоҳ (0)