Кеча, 11 август куни Норвегиянинг Тромсе шаҳрида Халқаро шахмат федерацияси, яъни ФИДЕ президентлиги учун сайлов бўлиб ўтди. Сайлов ФИДЕнинг бош ассамблеяси доирасида ўтказилди. Бу ҳақда «Olamsport» хабар бермоқда.
Хабар берилганидек, ФИДЕ раҳбари бўлишга амалдаги ташкилот президенти россиялик Кирсан Илюмжинов ҳамда собиқ жаҳон чемпиони Гарри Каспаров даъвогарлик қилди.
Сайловда иштирок этганларнинг 110 нафари Илюмжиновга овоз берди. 61 нафар делегат эса Каспаровнинг президент бўлишини истаган.
Эслатиб ўтамиз, 52 яшар Илюмжинов 1995 йилдан бери ФИДЕни бошқариб келяпти. 2010 йил ўтказилган сайловда у яна бир собиқ жаҳон чемпиони Анатолий Карповни ортда қолдирган эди.
Изоҳ (0)