Ўзбекистон миллий терма жамоасининг 3 сентябрь куни Иордания ва 8 сентябрь куни Янги Зеландия терма жамоаларига қарши ўтказиладиган ўртоқлик ўйинлари Тошкентдаги «Пахтакор» стадионида бўлиб ўтади. Ҳар иккала учрашувнинг бошланиш вақти 19:00 деб белгиланди. Бу ҳақда «Olamsport» хабар бермоқда.
ОК — 2015 финал босқичига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон терма жамоаси Осиё Кубоги баҳсларигача бир қатор ўртоқлик учрашувларида майдонга тушиши режалаштирилган.
Жумладан, 3 сентябрда Иордания терма жамоаси Тошкентда меҳмон бўлса, 8 сентябрь куни «Пахтакор» стадионида Янги Зеландияга қарши ўйин ўтказилади. Унгача Миржалол Қосимов шогирдлари 20 август куни Бокуда Озарбайжон миллий терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушади.
Миржалол Қосимов бош мураббийлигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси октябрь ойида ҳам бир қатор ўртоқлик учрашувларини ўтказишни режалаштирган. Унга кўра 6 октябрь куни Дохада Қатар терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтади.
10 ва 14 октябрь кунлари эса Баҳрайн ва БАА миллий терма жамоаларига қарши ўйинлар бўлиб ўтади. Сўнгги икки ўйин БААнинг Дубай шаҳрида ўтказилиши тасдиқланган.
Изоҳ (0)