Тошкент ҳайвонот боғида Амур йўлбарсининг 40 кун аввал туғилган уч нафар боласини омма олдига олиб чиқишди. Бу ҳақда Facebook ижтимоий тармоғи аъзоларидан бири хабар берди.
Авваллари ҳайвонот боғида бир ёки иккита йўлбарс туғилгани кузатилган.
Учта йўлбарснинг туғилиши эса биринчи бор кузатилмоқда, дейилади хабарда.
Йўлбарсларга Шерхон, Султон ва Осиё деб ном берилди.
Изоҳ (0)