Microsoft компанияси машҳурлар ҳақида янгиликлар бериб бориладиган Snipp3t дастурини ишлаб чиқди. Бу ҳақда The Verge маълумотига асосланиб «Пароль» нашри хабар берди.
Дастур ҳозирча фақат iPhone учун мўлжалланган, у ажойиб интерфейсга эга ва фойдаланиш учун қулай. Дастурда ҳар бир машҳурнинг Microsoft томонидан яратилган саҳифаси мавжуд. Унда янгиликларга «лайк» босиш ва фикр билдириш ҳам мумкин. Саҳифалар эса Microsoft’нинг Бинг қидирув тизимидаги маълумотлар ёрдамида тўлдириб борилади.
Шунингдек, дастур Facebook билан интеграциялашади ва дўстларингиз қайси машҳурларни ўқиётгани ҳақида хабардор бўлиб тура оласиз. Агар сиз ўқийдиганларни дўстларингиз билишини истамасангиз, дастурни Facebook билан боғламасдан ҳам ишлацангиз бўлади.
Изоҳ (0)