Twitter фойдаланувчилар лентасида улар follow қилмаган – кузатмайдиган аккаунт эгаларининг ҳам твитларини чиқармоқда. Бу ҳақда Mashable нашри маълумотига асосланиб «Пароль» нашри хабар берди.
Twitter фойдаланувчисининг таъкидлашича, унинг аккаунти лентасида ўзи ўқимайдиган, бироқ у ўқийдиган аъзолар ўқийдиган аккаунт эгаларининг твитлари пайдо бўлмоқда.
Бу Twitter'нинг янги хизмати бўлиши мумкин ва ушбу хизмат айрим аъзолар аккаунтининг лентасида синовдан ўтказилмоқда.
Аккаунт лентасида бу каби пайдо бўлаётган твитлар реклама эмас, балки «таклиф қилинган» твитлар бўлиб, улар ёрдамида фойдаланувчилар ўқиш учун янги аккаунт эгаларини топишлари мумкин бўлади.
Шунингдек, келажакда бу каби твитлар кўпроқ ўқувчи – followэр йиғишни истаганлар томонидан пул тўлаб чиқарилиши ҳам мумкин.
Изоҳ (0)