YouTube’га жойланган итни қўрқитган шер боласи ҳақидаги 20 сонияли видеоролик бир ҳафта ичида беш миллиондан кўпроқ маротаба томоша қилинди. Бу ҳақда «Российская Газета» хабар бермоқда.
Видеоролик YouTube фойдаланувчилари ўртасида қизғин баҳсга сабаб бўлди. Кўпчилик итга раҳми келганини айтиб, «Агар ит юрак хуружидан ўлиб қолганида нима бўларди?» — деб изоҳ қолдирган.
Ролик Жанубий Африка Республикасининг Кейптаун шаҳри яқинида жойлашган «Корнеллскоп» илмий чорвачилик фермасида суратга олинган. Ферма эгалари ҳайвонларни фильм ва реклама роликларида суратга тушишга ўргатади. Ходимларнинг айтишича, ферма ҳайвонларни ҳимоя қилиш фондлари ва ташлаб кетилган ҳайвонларга ғамхўрлик қилиш билан шуғулланувчи хайрия жамғармалари билан ҳамкорлик қилади.
Изоҳ (0)