Ўзбекистонлик Темур Исмоилов Қозоғистоннинг Остона шаҳрида старт олган «Фючерс» туркумидаги турнирни ғалаба билан бошлади. Бу ҳақда «Olamsport» хабар берди.
Мусобақада саккизинчи рақам остида таснифланган Темур илк даврада яна бир ўзбекистонлик теннисчи Санжар Файзиевни 7:6(2), 6:3 ҳисобида мағлуб этди.
Исмоиловнинг иккинчи даврадаги рақиби қозоғистонлик Темур Хабибулин бўлади.
Бугун Жўрабек Каримов турнирнинг биринчи ракеткаси украиналик Денис Молчановга, Шониғмат Шофайзиев россиялик Борис Покотиловга, Антон Жамолов мезбон теннисчи Данил Мичшенкога қарши кортга чиқади.
Изоҳ (0)