Жорий йилнинг 16—28 август кунлари Хитойнинг Нанкин шаҳрида ўтказиладиган II ўсмирлар ёзги Олимпиада ўйинларида Ўзбекистон шарафини 28 нафар спортчи ҳимоя қилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасининг ахборот хизмати хабар берди.
Нанкин — 2014 ўйинлари спортнинг 14 тури бўйича ўтказилади. Унда Ўзбекистондан Давлятова Анора, Рустамова Комилабону, Рамазонова Сабина, Райманова Гюзал, Ирина Салех, Тагаева Карина, Мелиқўзиев Бектемир, Латипов Сулаймон, Мардонов Козимбек, Собиров Фарҳод, Эргашев Абдуллажон, Абдуллаева Камила, Абдужабборов Шаҳбоз, Кулговая Юлдуз сингари спортчилар иштирок этади.
Эслатиб ўтамиз, Бектемир Мелиқўзиев олимпиада ўйинларининг очилиш маросимида Ўзбекистон байроқдори сифатида қатнашади.
Изоҳ (0)