Россия пойтахти Москва шаҳрида истиқомат қилувчи қиз ваннада планшетидан фойдаланаётиб ток уришидан вафот этди. Бу ҳақда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларидаги манбасига таяниб ITAR-TASS хабар берди.
Манбанинг сўзларига кўра, 18 яшар қиз ток манбаига уланган iPad’идан ваннада фойдаланган. Планшетнинг сувга тушиб кетиши қизнинг ўлимига сабаб бўлган.
Воқеа жойида полиция ходимлари ва изқуварлар ҳалокатнинг сабабларини ўрганишмоқда.
Изоҳ (0)