2014 йил 6 август куни Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги Ўзбекистон Республикаси делегацияси Уммон Султонлигида ташкил этиладиган тўрт томонлама учрашувда иштирок этади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маскат шаҳрида ўтказилиши кутилаётган учрашувда Ўзбекистон — Туркманистон — Эрон — Уммон транспорт коридорини тузиш борасида фикр алмашилади.
Изоҳ (0)