Тунис чўпонлари Гафса шаҳридан 25 километр узоқликда чўлнинг ўртасида кўл топди. Бу ҳақда The Independent’га таяниб, «РИА Новости» хабар берди.
Аниқланишича, сирли кўл уч ҳафта аввал пайдо бўлган. Олимлар ҳозирча унинг қандай ҳосил бўлганини аниқ тушунтира олмаяпти. Тахминларга кўра, кўл сейсмик фаоллик натижасида пайдо бўлган.
Маҳаллий ҳукумат янги ҳавзадаги сув таркибида оққон касаллигини юзага келтирувчи кансероген моддалар бўлиши мумкинлигини инобатга олиб, унда чўмилишни тақиқлаб қўйди. Бироқ аҳолини огоҳлантирилаётган хавф тўхтатиб қололмади.
Айрим кишилар кўлни мўъжиза деб атаётган бўлса, яна айримлар ланъат демоқда. Ҳатто Facebook ижтимоий тармоғида мазкур мўъжизага аталган гуруҳ ҳам очилди.
Ҳукумат берган маълумотларга кўра, кўлдаги сув ҳажми бир миллион куб метрни, чуқурлиги эса 10—18 метрни ташкил этади.
Изоҳ (0)