«Бавария» ярим ҳимоячиси Франк Рибери хотинининг гапига кириб, соқол ўстираётганини таъкидлади. Бу ҳақда Stadion.uz хабар берди.
«Ҳозирги қиёфам хотинимга жуда ёқмоқда. Соқолимни қиришни истайман, аммо у соқол ўстиришимни хоҳламоқда. Орамизда ҳақиқий жанг кечмоқда.
Соғлиғим борасида гапирадиган бўлсам, ҳозир бемалол ўйнай оламан. Майдонга чиқишни истайман, аммо ҳали керакли ритмга кира олмадим. Ўйнаётганимда менга тезлик ва реакция керак», — дейди Рибери.
Изоҳ (0)