Scope хайрия ташкилоти томонидан ўтказилган тадқиқотларга кўра, ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш одамларни бахтсизроқ ва ҳасадгўй қилиб қўяди. Бу ҳақда Sky News’га асосланиб, «РИА Новости» хабар берди.
Сўровнома натижалари шуни кўрсатдики, ижтимоий тармоқларда бошқа фойдаланувчилар билан суҳбатлашганларнинг деярли учдан икки қисми ўзини бахтсиз ва ёлғиз деб ҳис қилади. Сўровномада қатнашган 1500 нафар фойдаланувчининг ярми эса ўзининг эътиборни жалб қила олиш қобилиятига эга эмаслигига ишонч ҳосил қилган.
Бундан ташқари, тадқиқот иштирокчиларнинг кўпчилиги ижтимоий тармоқларга тобе бўлиб қолганига иқрор бўлиб, уларни кам ишлатишдан фақат хурсанд бўлишини айтди.
Шунингдек, фойдаланувчилардан ярмининг суҳбатдоши жўнатган ўта шахсий, ҳиссиётга бой хабарлардан жаҳли чиқиши аниқланди.
«Одамлар жуда кўп вақтини интернетда сарфлайди. Бу эса, кўп ҳолларда уларнинг тажанг бўлиб қолиб, ўзини хунук деб билишига олиб келади. Одамлар ‘рақамли гиёҳвандлик’дан дам олишлари керак», дейди Scope’нинг вакили.
Изоҳ (0)