Аргентина терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Диего Марадона Лионель Месси ҳақидаги фикрларини билдириб ўтди. Бу ҳақда Uff.uz хабар берди.
«Менинг давримда Месси Сабеля давридагига қараганда беш баробар яхшироқ ўйин намойиш қилар эди. У ҳозир жамоа учун ўзини қурбонлик қилаётгани ҳақида эса гапиришнинг ҳам кераги йўқ.
Менга Сабелянинг мураббийлиги ёқмаяпти. Ҳозир ҳамма Менотти ҳақида унутиб қўйган. У терма жамоани бошқармаслигига сабаб шундаки, Менотти мафияга қарши курашмоқда. Бу мафия — Аргентина футбол федерацияси», — дейди Марадона.
Изоҳ (0)