Жорий йилнинг 7 август куни «Голос» телешоуси қироличаси Ялтадаги «Юбилейний» концерт залида катта яккахон концерт ўтказади. Дастур давомида рок йўналишидаги энг машҳур қўшиқлар, шунингдек, ўзи муаллифик қилган тароналар куйланиши кутилмоқда. Бу ҳақда «Юбилейний» концерт залининг ахборот хизмати хабар берди.
Наргиз Зокирова «Голос» телешоусининг тўртинчи кунида юлдузга айланган эди. 42 ёшли қўшиқчи Scorpions репертуаридаги Still loving you таронаси билан ҳакамлар ҳайъати ва мусиқа мухлисларини хушнуд этди ва тантанали равишда Леонид Агутин гуруҳи аъзолари сафидан жой олди.
Scorpions гуруҳи асосчиси Рудолф Шенкер Наргиз Зокированинг ижросига тан бериб, ўзининг Facebook’даги блогига ижронинг видеолавҳасини жойлаган.
Эслатиб ўтамиз, Наргиз Зокирова 10 июль куни Санкт-Петербург шаҳрида бўлиб ўтган «Оқ тунлар» («Белые ночи») халқаро мусиқа фестивалида Россия номидан иштирок этиб, Гран-При соҳибаси бўлган эди.
Изоҳ (0)