Ўзбекистоннинг биринчи рақамли теннисчиси Денис Истомин АҚШнинг Атланта шаҳрида ўтказилаётган «BB&T Atlanta Open» халқаро турнирининг яккалик баҳсларида дастлабки учрашувни ўз фойдасига ҳал қилди. Бу ҳақда Olympic.uz хабар берди.
Мезбон спортчи Ражив Рамга қарши кортга чиққан Денис Истомин икки сет якунига кўра 6-1, 6-4 ҳисобида зафар қучди.
Энди теннисчи нимчорак финалда словакиялик Лукаш Лацко билан баҳс юритади. Лукаш Лацко биринчи даврада америкалик Наман Пашани 6-2, 7-5 ҳисобида мағлуб этган.
Денис Истомин яккалик мусобақаларини ғалаба билан бошлаган бўлса, жуфтликлар баҳсида турнирни эрта тарк этди. Австралиялик шериги Маринко Матошевич билан баҳсларга киришган Денис биринчи даврада америкалик Стив Жонсон ва Сем Керри дуэтига 5-7, 4-6 ҳисобида имкониятни бой берди.
Изоҳ (0)