Халқаро Олимпия Қўмитаси (ХОҚ)нинг раҳбарияти Швейцариянинг Лозанна шаҳрида бўлиб ўтган саммитда илгари сурилган олимпия телеканалини ташкил этиш ҳақидаги ғояни қўллаб-қувватлади. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасининг расмий сайтида хабар берилди.
Ўтган шанба куни ХОҚнинг президенти Томас Бах олимпия телеканалини ташкил этиш таклифи билан чиққан эди.
Раҳбарият томонидан маъқул деб топилгач, мазкур ғояни амалга ошириш жараёнига халқаро спорт федерациялари, Миллий Олимпия қўмиталари, шунингдек, ҳомийлар бириктирилиши қайд этилди.
«ХОҚ концепцияни ишлаб чиқишни давом эттириш учун яқин ойларда барча масъуллар билан боғланади», — деди Томас Бах.
Тахмин қилинишича, олимпия телевидениясини ўйинлар оралиғида эфирга узатилиши ёш авлодни спорт оламига янада фаолроқ жалб этишга ёрдам беради.
Изоҳ (0)