Ҳайдовчисиз ҳаракатлана оладиган автомобиллар барчани бирдек қизиқтириб келаётган эди. Масалан Японияда Nissan электрокарининг тақдимоти бўлиб ўтган бўлса, Google’нинг ўз-ўзини бошқарадиган автомобиллари шаҳарда юришни ўрганган.
Аммо АҚШ Федерал қидирув бюроси (ФҚБ) ҳайдовчисиз ҳаракатланадиган автомобиллар ҳавфли эканлигини таъкидламоқда. Бу ҳақда The Guardian’га асосланиб The Verge нашри хабар берди.
ФҚБ’нинг фикрига кўра, ҳайдовчисиз бошқариладиган автомобиллар ичига портловчи моддаларни жойлаштириб, маълум жойга боришни буюриш ва ўша ерда қўпорувчилик ишини амалага ошириш мумкин.
Хабарда таъкидланишича, ҳайдовчисиз бошқариладиган автомобиллар мобил технологияларни ривожлантиради, лекин у бугунги куннинг ҳалокатли қуролига айланиши мумкин.
Изоҳ (0)