Германия терма жамоасининг баъзи футболчилари жаҳон чемпионатидаги ғалаба муносабати билан уюштирилган тантанада Аргентина терма жамоаси устидан кулди, деб ёзади Uff.uz.
Германия терма жамоаси футболчилари машҳур Бранденбург дарвозаси олдида бўлиб турган вақтда Марио Гёце, Мирослав Клозе, Тони Кроос ва Роман Вайденфеллерлар қўл ушлашиб олдинга юрган ва қўшиқ куйлаган.
Қўшиқ сўзлари эса қуйидагича бўлган — футболчилар букчайган ҳолда юриб: «Гаучослар (Аргентина аҳолиси) шундай юрадилар», дея куйлаган. Сўнгра қоматларини тик тутганча юриб: «Немислар эса мана бундай юрадилар», — дея қўшиқ айтган.
Эслатиб ўтамиз, жаҳон чемпионати финалида Германия Аргентинани 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.
Изоҳ (0)