«Гарри Поттер» ҳақидаги бир қанча фильмларда рол ижро этган британиялик актёр Дейв Леженонинг танаси АҚШнинг Калифорния штатидаги Ўлим водийсидан топилди. Бу ҳақда 12 июль куни TMZ сайти хабар берди.
Полициянинг маълум қилишича, 50 ёшли Лежено саёҳат қилаётган вақтида водийдаги ҳарорат 50 даражагача кўтарилган ва у иссиқ уриши натижасида ҳалок бўлган. Тахминларга кўра, актёрнинг танаси ўлимидан 3–4 кун ўтгач топилган.
Эслатиб ўтамиз, Дейв Лежено «Гарри Поттер»да Волан-де-Мортнинг ёвуз издошларидан бири — Фенрир ролини ижро этган. Бундан ташқари, актёр «Катта маблағ» (Снатч), «Бетмен: Ибтидо» (Батман Бегинс), «Сентурион» (Центурион) фильмларида ҳам қатнашган.
Изоҳ (0)