Кўпгина кичик ишлаб чиқарувчи компаниялар Apple номидан берухсат фойдаланиши ҳеч кимга сир эмас. Mobinfo.uz сайти ходимлари ҳам Тошкентдаги бир корхона томонидан iPhone 5 номи остида ишлаб чиқарилаётган музақаймоққа дуч келишгани ҳақида хабар берди.
Корхона ходимининг таъкидлашича, iPhone 5 номи остида музқаймоқ ишлаб чиқариш учун рухсат ва патент олинган. Шунингдек, корхона ходими бунинг учун Apple’га пул тўлаб турилишини ҳам қўшимча қилган.
Mobinfo.uz сайти ходимларининг бу мавзу юзасидан Apple’га йўллаган сўровларига ҳали жавоб берилмаган.
Изоҳ (0)