Астрономлар фикрига кўра, Австралия осмонида кузатилган метеор аслида «Союз» кемасининг атмосферада ёнаётган учинчи блокидир. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
Австралия аҳолиси оловли шарнинг жуда кўп расмларини Twitter ижтимоий тармоғида #meteor ҳештеги билан жойлади. Айримлар буни қулаётган самолёт деб ўйлаб, ваҳима билан қутқарув хизматига қўнғироқ қилди.
Олимлар оловли шар атмосфера қатламларида ёнаётган «Союз 2.1б» элтувчи ракетасининг учинчи поғонаси эканлиги ҳақида хабар берди. Астрономлар уни «объект 40077» деб номлади.
Эслатиб ўтамиз, айнан шу ракета 8 июль куни Тошкент осмонида кўринган ва ижтимоий тармоқларда шов-шувга сабаб бўлган эди.
Изоҳ (0)