Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов мамлакат ҳукумати аъзоларига яхши ишлагани учун таътил берди. Бу ҳақда сешанба куни маҳаллий ОАВларига таяниб, «Новый век» нашри хабар берди.
Президент биринчи ярим йилликда мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига бағишланган ҳукумат йиғилишида барча соҳаларда ижобий натижаларга эришилганини таъкидлади. Унинг «Шу сабабли барча раҳбарлар, жумладан вазирлик ва қўмита раҳбарларига ҳам 8—20 июль кунлари дам олишларига рухсат бераман», — деган сўзлари йиғилиш қатнашчилари томонидан олқишлар билан кутиб олинди.
Туркманистонда таътил ўтказиш қатъий чегараланган бўлиб, бош вазирдан тортиб олий таълим муассасалари ректорлари ҳамда газета ва журнал муҳаррирларигача бўлган раҳбарлар қаерда ва қачон дам олишлари мумкинлиги белгилаб қўйилган.
Изоҳ (0)