Жанубий Африка Республикасида эркаклар сафига киритиш миллий маросими мавсуми бошланганидан буён 26 нафар бола ҳалок бўлди. Бу ҳақда ИТАР-ТАСС хабар берди.
ЖАРдаги қадриятларга асосланган жамиятлар билан шуғулланувчи вазир ўринбосари Обед Бапеланинг маълум қилишича, 104 нафар бола сув етишмаслик, юқтирилган касаллик, қорасон (гангрена) сингари жароҳатлар билан шифохонага ётқизилган.
Ўтган йили эркаклар сафига киритиш маросими натижасида ЖАРнинг биргина Мпумаланга провинциясида 27 бола ҳалок бўлган эди.
Ушбу маросим, одатда, уч ҳафта давом этиб, унда минглаб болалар турли синовлардан, масалан, совуққа чидамлилик синовидан ўтказилади.
Изоҳ (0)