«Нью-Йорк Янкиз» бейсбол жамоасининг мухлисларидан бири уни Бейсбол олий лигаси (MLB) ўйини давомида ухлаётган ҳолда намойиш қилгани учун Америка телеканалини судга берди. Бу ҳақда New York Post нашрига таяниб, ИТАР-ТАСС хабар берди.
Эндрю Ректор исмли мухлис «Нью-Йорк Янкиз» ва «Бостон Ред Сокс» жамоалари учрашувида унинг ухлаётган ҳолатини кўрган телеканал бошловчиларини ўзига нисбатан ҳақоратли сўзлар айтганликда айбламоқда.
Эндрюнинг айтишича, камералар уни бироз уйқусираган вақтида «тутиб олган». Ўйинга изоҳ бераётган Ден Шулман ва Жон Крук эса бундан фойдаланиб қолган. Мухлис томонига йўналган ҳақоратли сўзлар эртаси куни лиганинг расмий сайтига ҳам жойланган.
Бейсбол олий лигаси ва «Янкиз» жамоаси ҳам жалб этилган судда Эндрю Ректор телеканалдан 10 миллион доллар талаб қилмоқда.
Изоҳ (0)