Американинг машҳур нашрларидан бири — The Huffinton Post дунёдаги энг буюк манзилгоҳлар қаторига Самарқанд шаҳрини қўшди.
Унда шундай дейилади — Самарқанд, Ўзбекистон. Самарқанд Буюк Ипак Йўлининг қадимий шаҳарларидан бўлиб, унинг мадрасалари ҳамда Регистон майдонидаги биноларнинг нақшлари дунёда ислом даврига оид архитектуранинг энг чиройли наъмуналаридан бири ҳисобланади.
Ушбу рўйхатдаги 50 та шаҳарнинг ичига — Венеция, Нью-Йорк, Лондон, Истамбул ва бошқалар киритилган.