«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпаниясининг 1 апрелда тўхтатиб қўйилган Тошкент—Киев—Тошкент рейси 15 июлдан ишга тушади. Бу ҳақда Gazeta.uz хабар берди.
Мазкур йўналиш бўйича парвозлар сешанба 18:20 ва пайшанба 08:50 да амалга оширилади, дейилади «Ўзбекистон ҳаво йўллари» авиакомпанияси сайтида.
Эслатиб ўтамиз, Тошкент—Киев—Тошкент парвоз қатнови Украина авиация ҳокимияти томонидан рухсат берилмагани учун тўхтатиб қўйилган эди.
Изоҳ (0)