3 июль, пайшанба куни Португалия полицияси мамлакат шимолидаги бир нечта супермаркетда тинтув ишлари ўтказди. Тинтув натижасида 198 қутидаги Колумбия бананлари ичида жами 237 килограммга тенг кокаин топилди. Бу ҳақда Reuters нашрига асосланиб, ИТАР-ТАСС хабар берди.
Тартибни сақлаш агентлиги маълумот беришича, мевалар Колумбиядан Испанияга олиб борилиши керак бўлган.
Қутилардан топилган гиёҳванд модда Португалиянинг шимолий қисмидаги савдо нуқталаридан мусодара қилинди.
Изоҳ (0)