Буюк Британиянинг ахборот бошқармаси (ICO) 700 мингга яқин Facebook фойдаланувчилари устидан огоҳлантиришсиз ўтказилган тажриба юзасидан суриштирув ишларини бошлади. Бу ҳақда «ITAR-TASS» хабар берди.
Назорат қилувчи бошқарма текширув ишларини ўтказиб, Facebook’ни сўроққа тутишини маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, 2012 йилда бир ҳафта давомида 689 минг нафар тармоқ фойдаланувчилари янгиликлар тасмасига вақти-вақти билан гоҳ салбий хусусиятга эга хабарлар блоки, гоҳ фақат ижобий хабарлар чиқа бошлаган
Ушбу психологик эксперимент устида Facebook ходими Адам Крамар, Корнелл Университетидан Жеффри Хенкок ва Калифорния Университети (Сан-Франсиско) вакиллари ишлаган ва илмий иш натижаларини PNAS журналида чоп этган.
Буюк Британиянинг ахборот бошқармаси ушбу тажрибада қонун бузилганлигини исботласа, Facebook’дан 500 минг фунт стерлинг (839 500 доллар) ундириши мумкин.
Изоҳ (0)