«ПСВ» ўйинчиси Отман Баккал, «Челси» ҳимоячиси Бранислав Иванович ва Италия терма жамоасининг аъзоси Жоржо Кьеллини «Ливерпул» жамоаси ҳужумчиси Луис Суарес тишлаган ягона футболчилар эмаслиги аниқланди, деб ёзади Uff.uz Sports.ru манбасига таяниб.
ФИФА тартиб-интизом қўмитаси ҳужумчи иштирокидаги бешта шунга ўхшаш ҳолатлар бўйича уругвайлик футболчини тўрт ойга футболдан четлатишга қарор қилди. Шунга ўхшаш ҳолатлар Суарес ҳали «Насьонал Монтевидео» клуби сафида тўп суриб юрган пайтида юз берган.
Уругвай футбол федерацияси ҳужумчининг обрўси тўкилишини истамай, бу ҳолатларни эътибордан четда қолдирган.
Изоҳ (0)