Чеченистон Республикаси раҳбари Рамзан Қодиров ҳамюртимиз Руслан Чагаевга 6 июль куни ўтказадиган жангига тайёргарлик кўришида ёрдам бермоқда. Қодиров машғулотларда Русланга спаринг-рақиб вазифасини ўтамоқда. Бу ҳақда «Olamsport» хабар берди.
Руслан Чагаев 6 июль куни Грозний шаҳридаги «Ахмет Арена»да Фрес Окендога қарши рингга кўтарилади. Бўлажак жанг супероғир вазн тоифасининг WBA мунтазам чемпионлик камари учун бўлиб ўтади.
Таъкидлаш жоиз, Рамзан Қодиров бокс бўйича спорт устаси ҳисобланади.
«Мен дунёнинг энг яхши боксчиларидан бири эмасдирман, лекин айнан қаерга уришни жуда яхши биламан», — дейди Қодиров.
Изоҳ (0)