Қозоғистоннинг Астана шаҳрида «Фючерс» туркумидаги теннис турнири якунланди. Мукофот жамғармаси 10 минг АҚШ долларидан иборат мусобақа ўзбекистонлик теннисчининг ғалабаси билан якунланди. Бу ҳақда «Olamsport» хабар берди.
Ҳал қилувчи финал учрашувида ўзбекистонлик Темур Исмоилов турнирнинг учинчи рақамли теннисчиси, беларуслик Ярослав Шилани 6:4, 6:1 ҳисобида мағлубиятга учратиб, бош мукофот соҳиби бўлди.
Изоҳ (0)