Уругвай терма жамоаси ҳужумчиси Луис Суарес ФИФА дисквалификациясидан сўнг ўз ватанига жўнаб кетди. Суаресни шахсан мамлакат президенти Хосе Мухика кутиб олди, дея хабар беради Uff.uz ўз манбаларига таяниб.
«Афсуски, ҳамма нарсанинг икки томони бор. Бу нарса бизни қаттиқ хафа қилади. Луис жуда ҳам афсусда. У жазо бунчалик қатъий бўлишини кутмаган эди», — деди Мухика.
Эслатиб ўтамиз, Суарес терма жамоадаги тўққиз ўйин ва тўрт ой футболга доир ҳар қандай фаолиятдан четлатилди.
Изоҳ (0)