• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12591.71
    • RUB160.18
    • EUR14821.7
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +42°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ислом Каримов матбуот ва ОАВ ходимларини байрам билан табриклади

    Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимларига табрик йўллади. Табрик матни ЎзА томонидан эълон қилинди.

    Фото: olloo.mn

    Фото: olloo.mn

    «Аввало, Ватанимиз равнақи, халқимиз фаровонлигини юксалтириш, мустақиллигимизни мустаҳкамлаш йўлида жонкуярлик ва жонбозлик кўрсатиб меҳнат қилаётган сиз, азиз журналистлар, радио ва телевидение, нашриёт ва матбаа соҳаси ходимларига ўзимнинг чуқур ҳурматимни билдириб, сизларни бугунги касб байрамингиз билан миллионлаб мухлисларингиз, бутун эл-юртимиз қатори чин қалбимдан табриклашга ижозат бергайсиз», – дея сўз бошлаган давлат раҳбари.

    Қайд этилишича, бугунги кунда мамлакатда 1400 га яқин оммавий ахборот воситаси фаолият кўрсатмоқда. Уларнинг орасида анъанавий ахборот воситалари бўлмиш газета-журналлар, теле ва радиоканаллар билан бирга энг замонавий ва илғор медиа тармоқлари – рақамли ва мобил телевидение, интернет-телевидение, интернет-радио, умуман, интернет журналистикаси миллий ахборот майдонида тобора мустаҳкам ўрин эгаллаб бормоқда.

    Ҳозирги вақтда Ўзбекистон телеканалларининг дастурлари глобал тармоқ орқали реал вақт режимида дунёнинг кўплаб мамлакатларида намойиш этилмоқда. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси таркибида кейинги пайтда ташкил этилган «Маданият ва маърифат», «Дунё бўйлаб», «Болажон» телеканаллари қаторида «Диёр», «Оилавий», «Кинотеатр», «Наво» каби янги телеканаллар халқимизнинг илмий-маърифий, маънавий-маданий савиясини юксалтириш, мазмунли ҳордиқ чиқаришга бўлган эҳтиёжини қондириш йўлида ўз фаолиятини такомиллаштириб бораётгани эътиборга лойиқ.

    «Биринчи навбатда оммавий ахборот воситаларининг фидойилари бўлган, турли долзарб масалаларни қалбидан, юрагидан ўтказиб, бу соҳанинг бошқа тармоқлардан кам бўлмаслиги учун доимо интилиб яшайдиган сиз, муҳтарам журналистлар бир ҳақиқатни албатта яхши англайсиз, деб ишонаман: бугунги кунда, айни шу мураккаб ва қалтис замонда дунёда, ён-атрофимизда рўй бераётган воқеа-ҳодисаларни чуқур идрок этиш, уларнинг туб моҳиятига етиб бориш учун аввало одамларда мустақил фикрлаш ва яна бир бор мустақил фикрлашни шакллантириш талаб қилинади», – дея таъкидлади Ислом Каримов.

    Президент бу вазифани амалга ошириш учун мамлакат оммавий ахборот воситаларининг халқаро ахборот майдонига кириб бориши, дунёда ном қозонган нуфузли медиакомпаниялар, чет эллардаги ҳамкасблари билан самарали ижодий алоқалар ўрнатиши алоҳида аҳамият касб этишини қайд этди.

    «Ҳақиқатан ҳам, биз ўз олдимизга ривожланган демократик давлатлар даражасига кўтарилишдек юксак мақсадни қўйган эканмиз, бошқа соҳалар қатори ахборот оламида ҳам илгарилаб кетган давлатлардан ўрганиш, айни шу асосда оммавий ахборот воситалари ходимларининг билим ва тажрибаси, касб маҳоратини оширишга жиддий эътибор қаратишимиз зарур», – деди давлат раҳбари.

    Таъкидлаш жоиз, кейинги йилларда мамлакат оммавий ахборот воситалари ходимларидан 600 нафардан зиёди хорижий давлатларда малака ошириб, тажриба алмашиб қайтгани албатта эътиборга сазовордир.

    Мамлакат оммавий ахборот воситалари ходимларининг жаҳон журналистикасининг илғор иш услублари ва ютуқларини, шунингдек, замонавий ахборот-коммуникация технологияларини, хорижий тилларни пухта эгаллаши учун зарур кўмак ва ёрдам бериш, шу билан бирга, сиз, ҳурматли журналистларнинг олдида пайдо бўлаётган турли муаммоларни биргалашиб ечиш учун давлат томонидан барча чора ва тадбирлар албатта кўрилади.

    Президент Ислом Каримов ўз табрик сўзини якунлар экан, журналистларни яна бир бор байрам билан қутлаб, ниятларини билдирди: «Мана шундай ўта муҳим ва долзарб вазифаларни амалга ошириш йўлида барчангизга сиҳат-саломатлик, куч-ғайрат, янги омадлар тилайман».

    27.06.2014, 21:22   Изоҳ (0)   7951
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    МТС Ўзбекистонда фаолиятини қайта тиклаши учун рухсат берилди — ОАВ

    27.06.2014, 15:28

    Тадбиркорлар Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали коммунал хизматлар устидан шикоят қилиши мумкин бўлди

    27.06.2014, 13:35

    Канаданинг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланди

    27.06.2014, 12:25

    Саудия фонди Ўзбекистонда сув таъминоти бўйича лойиҳани молиялаштиради

    27.06.2014, 10:34

    Тошкентда 1,3 тонна наркотик восита йўқ қилинди

    26.06.2014, 15:46

    Урганчда аниқланган махфий «казино» ёпилди

    26.06.2014, 14:37
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    HONOR илҳомлантирувчи AI технологияларга эга HONOR 400 сериясини тақдим этди


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    Инфляция ва жамғармалар: Нега пул ўз қийматини йўқотади?


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    “Ўзбекгидроэнерго” АЖнинг халқаро кредит рейтинги ББ (барқарор) даражасига кўтарилди


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Fitch Ratings агентлигининг халқаро кредит рейтингини “BB, барқарор” даражасига оширди


    NRG Uzbekistan 60 гектар майдонда "шаҳар ичида шаҳар" кенг кўламли турар-жой лойиҳасини ишга туширмоқда


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди

     

    Тавсия этамиз

    Исроил АҚШга ҳужум қилган кун: ўнлаб америкаликларни ўлдириш бу англашилмовчилик эдими ёки фитна?

    2 июл, 19:45

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Шавкат Мирзиёев Ҳайдар Алиев ва Озарбайжон ватанпарварлари хотирасига ҳурмат бажо келтирди (фото)

    Ўзбекистон | 3 июл, 15:02

    Нодавлат олий таълим муассасаларининг фаолияти такомиллаштирилмоқда

    Ўзбекистон | 3 июл, 11:48

    Юз терисини парвариш қилишда кўпчилик йўл қўядиган 5 та хато

    Аёллар саҳифаси | 3 июл, 14:50

    Диогу Жотанинг ўлими тафсилотлари маълум бўлди

    Спорт | 3 июл, 14:39

    10 млн доллар талаб қилинган: “Анорбанк” раҳбари Францияда ўғирлаб кетилди

    Ўзбекистон | 3 июл, 14:32

    Тошкентдаги банкдан 90 минг доллар ўғирланди

    Ўзбекистон | 3 июл, 14:10

    Марснинг Ердаги энг катта “бўлаги” аукционда 4 миллион долларга сотилади

    Дунё | 3 июл, 14:01
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.