Туркия бош вазири Ражаб Тойиб Эрдўған августда бўлиб ўтадиган президентлик сайловларига мамлакатнинг ҳукмрон партияси томонидан номзод сифатида кўрсатилади. Бу ҳақда, бош вазир ўринбосари Булент Аринжга асосланиб, Reuters ахборот агентлиги хабар бермоқда.
«Бизнинг номзодимиз ким бўлишини барчамиз ҳам яхши англаб турибмиз. 1 июль куни барча тақиқлар олиб ташланади ва шундан сўнг, катта эҳтимол билан, бош вазиримиз номзодини илгари сурамиз», – деди Аринж.
«Кун»нинг хабар беришича, Туркиядаги президентлик сайловлари 2014 йил 10 августида ўтказилади. Бу мамлакат тарихидаги илк умуммиллий президентлик сайловлари бўлади — бунгача давлат раҳбари парламент томонидан сайланарди.
Агар сайловнинг биринчи турида бирорта ҳам номзод етарли миқдорда овоз тўплай олмаса, 24 август куни сайловнинг иккинчи тури ўтказилади.
Изоҳ (0)